Шўртан газ кимё мажмуасида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 6 октябрь санасидан Шўртан газ кимё мажмуасида жорий таъмирлаш ишларига старт берилиб, технологик жараёнларининг иш самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида бир қатор қурилма ва ускуналарда модернизация қилинмоқда.
Таъмирлаш ишлари олиб бориладиган цехларнинг масъуллари томонидан бош мутахассислар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган жами 1238 та камчиликлар қайдномалар тайёрланди.
Хусусан қайдномага мувофиқ:
-Этилен ишлаб чиқариш цехида 254 та;
Этилен ишлаб чиқариш цехида 254 та;
- Этилен ишлаб чиқариш цехида 254 та;
- Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида 109 та;
- Буғ газ ҳаво таъминоти цехида 140 та;
- Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехида 532 та;
- Электр таъминоти цехида 127 та;
- Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехида 3 та;
- Ички сув таъминоти цехида 65 та;
- Оқова сувларни тозалаш цехида 8 та позициядан иборат профилактик кўрик ўтказиш, таъмирлаш ва модернизация ишларини амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари ҳажми катта эканлигини инобатга олган ҳолда ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида халқаро компания вакиллари ва турдош корхоналар билан ёрдамчи ишчи кучи ва махсус техникалар жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди.
- Япониянинг "Mitsubishi Corporation" компанияси мутахассислари ҳамда "MAXSUSENERGOGAZ"AJ мутахассислари иштирокида GT/GTB-1201, GT/GB-1501, GT/GB-1601, GB-1801 буғ трубиналарини таъмирлаш;
- SIEMENES ENERGY компанияси мутахассислари иштирокида GT-1801 газ трубинасини таъмирлаш;
- "Maxsusenergogaz"AJ мутахассислари иштирокида 1700 зонадаги Амин билан тозалаш қурилмаси линясини модернизация қилиш ишларини олиб бориш;
- "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ мутахассислари иштирокида EA-1706A/B/C, EA-1821A/B/C, EA-1118, EA-119, EA-1501A/B/C/D, EA-2102 ва бошқа иссиқлик алмашиш аппаратларини ювиш ишларини олиб боришга келишиб олинди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий таъмирлаш ишлари келгусида ишлаб чиқариш жараёнларида келгусида вужудга келиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда технологик қурилма ва ускуналарнинг узоқ муддат сифатли ва самарали ишлашини таъминлашга ёрдам беради.