November 1, 2021

Шўртан газ кимё мажмуасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим финал доирасидаги сўнгги беллашуви бўлиб ўтди (фото)

Мажмуа ишчи-ходимларини бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг ярим финал доирасидаги сўнгги беллашуви бўлиб ўтди.

Беллашувда мажмуа тасарруфидаги "Қаршитермопласт" ҳамда Цех поликлиниканинг "ДИНАМИТ" жамоаси, Қоровуллик қўриқлаш хизматининг "ҚУВНОҚ ҚЎРИҚЧИЛАР" ҳамда Этилен ишлаб чиқариш цехининг "ТОҒАЛАР" жамоалари иштирок этди ва жамоалар турли шартлар асосида ўз билим ва маҳорати, ҳозиржавоблиги, интеллектуал салоҳиятини намойиш этди.

Ҳажвий саҳна кўринишлар билан қатнашган жамоаларнинг чиқишлари томошабинларнинг олқишлари билан қарши олинди.

Жамият ҳаётида учраб турадиган муаммолар, камчилик ва нуқсонларни ҳажвий жанрлар орқали кўрсатиб беришга қаратилган кўрик-танловда кичик фарқ билан "ДИНАМИТ" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

"Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловида қатнашган жамоа аъзоларига мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, беллашувнинг энг яхши ўйинчилари сифатида "Қаршитермопласт" цехининг чилангари Шаҳзод Тўйев ҳамда Этилен ишлаб чиқариш цехининг машинисти Ўктам Қурбоновлар эътироф этилди.

"Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловидан фотолавҳалар:

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати