"Бахтли келажак сари" шиори остида "Шўртан газ кимё мажмуаси шижоатли хотин-қизлари" форуми бўлиб ўтди (фото)
Шўртан газ кимё мажмуаси тасарруфидаги "Лочин" оромгоҳида "Бахтли келажак сари" шиори остида "Шўртан газ кимё мажмуаси шижоатли хотин-қизлари" форуми бўлиб ўтди.
Мажмуада меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятларини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур форумда, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларига таъсир этмаган ҳолда 150 нафар хотин-қизлар иштирок этишди.
Форумнинг дастлабки куни тантанавор очилиш маросими билан бошланди ва гуруҳларга бўлинган жамоаларнинг қисқа вақт ичида тайёрлаган тақдимотлари билан давом этди.
Форумнинг иккинчи кунида "Қувноқ стартлар" ҳамда спортнинг волейбол, шахмат-шашка, сув полоси, стол тенниси ва югуриш каби турлари бўйича мусобақалари ташкил этилди.
Шунингдек, форум давомида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг махсус сони бўлиб ўтди.
"Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг махсус сонида форум иштирокчиларидан ташкил топган "Форвард", "Шаддодлар" ҳамда "Координаторлар" жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди.
Муросасиз баҳсларга бой бўлган мазкур шоуда "Координаторлар" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Интеллектуал шоу давомида томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчилар ҳамда беллашувда иштирок этган жамоа аъзоларига Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг, оромгоҳда "Ошмисан, ош!" беллашуви ташкил этилди ва унда 5 та жамоа иштирок этди.
1-жамоа аъзолари Бош директор ўринбосари Н.Халилов ҳамда Ғ.Ибадуллаев;
2-жамоа аъзолари Бош директор ўринбосари А.Мавлонов ҳамда бош ҳисобчи Ш.Умаров;
3-жамоа аъзолари Меҳнат муносабатлари бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Чориев ҳамда Конструкторлик гуруҳи раҳбари А.Жалилов;
4-жамоа аъзолари Ички сув таъминоти цехи бошлиғи Ў.Нормуродов ҳамда Электр таъминоти цехи бошлиғи М.Бекмуродов;
5-жамоа аъзолари Касаба уюшма қўмитаси раиси Ю.Ботиров ҳамда Корпоратив алоқалар ва ижтимоий ривожлантириш хизмати бошлиғи О.Бердиев.
Ош чемпионатида ҳакамлар ҳайъати томонидан ош тайёрлаш маҳоратининг бир қатор параметрларига асосланиб берилган хулосаларига кўра Касаба уюшма қўмитаси раиси Ю.Ботиров ҳамда Корпоратив алоқалар ва ижтимоий ривожлантириш хизмати бошлиғи О.Бердиев жамоаси 9,7 балл билан 1-ўрин, Бош директор ўринбосари А.Мавлонов ҳамда бош ҳисобчи Ш.Умаров жамоаси 9,2 балл билан 2-ўрин, Бош директор ўринбосарлари Н.Халилов ҳамда Ғ.Ибадуллаев жамоаси 8,7 балл билан 3-ўрин соҳибларига айланишди.
Шу ўринда, Меҳнат муносабатлари бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Чориев ҳамда Конструкторлик гуруҳи раҳбари А.Жалилов жамоаси 8 балл, Ички сув таъминоти цехи бошлиғи Ў.Нормуродов ҳамда Электр таъминоти цехи бошлиғи М.Бекмуродовлар жамоаси 7,5 балл тўплашиб етакчилик қилган жамоалардан кичик фарқ билан ортда қолган ҳолда тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллашди.
Раҳбарият ташаббуси ташкил этилган мазкур форум жонли ижродаги куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишларга бой тарзда ўтказилди.
Форумнинг ёпилиш маросимида ташкил этилган спорт мусобақалари ва беллашувларда фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчиларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.
"Шўртан газ кимё мажмуаси шижоатли хотин-қизлари" форумидан фотолавҳалар:
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати