January 27

Мурожаатлар билан ишлаш: Ҳолат ва таҳлилий кўриниш

Ўтган 2024 йил давомида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга жисмоний ва юридик шахслардан жами 463 та мурожаат келиб тушган бўлиб, таҳлиллар 2023 йилнинг мос даврига нисбатан мурожаатлар сони 16% (91 та) га камайганини кўрсатади.

Мурожаатларнинг 426 таси (92%) жисмоний шахслардан ва 37 таси (8%) юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, уларнинг 66 таси (14,2%) электрон, 240 таси (51,8%) ёзма ва 157 таси (34%) оғзаки мурожаатлардир.

Рўйхатга олинган мурожаатларда кўтарилган масалалар:

  • 176 таси (38%) ишга кириш;
  • 31 таси (6,7%) иш ҳақи;
  • 97 таси (21%) моддий ёрдам ажратиш;
  • 20 таси (4,3%) уй-жой масалалари;
  • 16 таси (3,5%) меҳнат муносабатлари;
  • 1 таси (0,2%) шикоят;
  • 122 таси (26,3%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мазкур мурожаатларнинг 80 таси қаноатлантирилган, 152 тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 228 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 3 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган.

Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан жами 55 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси ижрочилар томонидан муддатида ўрганиб чиқилиб, мурожаат муаллифларига белгиланган тартиб асосида жавоб хатлари юборилган.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|