ШГКМ ёшлари Тошкент шаҳрига саёҳат қилишди
Соҳалар ривожи ва эртаси у ердаги етук ёш кадрларга боғлиқ! Шу сабаб ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий, маданий - маърифий соҳадаги билимларини юксалтириш, қолаверса муносиб ишлаган ёш ходимларни рағбатлантириш мақсадида, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти, мажмуа Касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи ШГКМ бошланғич ташкилоти ҳамкорликда мажмуада меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафар ёш мутахассислари учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига 3 кунлик саёҳат уюштирилди.
Саёҳат, дастурига кўра дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрьдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида барпо этилган «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудида «Шон-шараф» давлат музейига ташриф билан бошланди.
Кейинги манзил "Хасти-Имом" қадамжоси бўлди. Саёҳатчиларга у ернинг тарихи тўғрисидаги билдирилган маълумотлар жуда ҳам қизиқарли бўлди.
Иккинчи кунда саёҳатчилар пойтахтда айни кунларда давом этиб турган турли хил кўнгилочар дастурлар ва замонавий турдаги янги қурилган истироҳат боғларида бўлишди.
Саёҳат сўнги 1985 йилда қурилган, Ўрта Осиёдаги энг баланд иншоотлардан бири ҳисобланадиган, баландлиги 375 метрни, оғирлиги эса 6000 тоннани ташкил этадиган Тошкент телевизион минораси ва унинг таркибида ташкил этилган музейга ташриф билан якунланди.
Умумий қилиб айтганда, боғ таассуротлари ёшларда бугунги кунга шукроналик ҳиссини ошишига сабаб бўлган бўлса, "Хасти-Имом" қадамжосига бўлган ташриф мутахассисларимизнинг маънавий дунёқарашларини ўсишига хизмат қилди десак ҳақ гапни айтган бўламиз. Бир сўз билан айтганда саёҳат қатнашчиларининг ҳаёт зарварақларида унутилмас дамлар бўлиб қолди десак сўзимиз ўринли бўлади.