February 22

"Шўртан ГКМ" МЧЖнинг Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизмати мутахассислари “Сувчилар мактаби”да малака ошириб қайтишди

2023 йил 18 апрель куни Президентимиз ҳузурида сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда “Сувчилар мактаби”ни ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди.

Шунга мувофиқ Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк ҳамкорлигида 2023 йилнинг 29 май куни “Сувчилар мактаби” ташкил этилганди.

Мазкур мактабда “Лойиҳачи” ўқув курслари ҳам ташкил этилган бўлиб, унда республикамиз ҳудудидаги пудратчи-қурувчи ташкилотлар ва саноат корхоналари мутахассис ходимларини сертификат асосида ўқитиш ташкил этилган.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Сувни тежовчи технологияларни лойиҳалаш ва жорий этиш хизматининг икки нафар мутахассиси ҳам ушбу курсларда ўқиб, малака ошириб қайтишди.

Уқув курслари давомида тингловчилар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда сув тежайдиган технологиялар, хусусан, томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб, пульсар суғориш тизимларини кенг жорий этиш борасида назарий билимларини ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаб олдилар.

Курс якунида "Сувчилар мактаби" раҳбарияти томонидан тингловчиларга малака сертификатлари топширилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|