Шўртан газ кимё мажмуасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда
Шўртан газ кимё мажмуасида 2022–2023 йиллар учун куз-қиш мавсумида барқарор иш режимини таъминлаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилиб, белгиланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- Ташқи сув таъминоти цехига қарашли 4 та маиший сув иситиш қозонлари жорий таъмирланди;
- Буғгазҳаво таъминоти" цехи Марказий қозонхона қурилмасидаги сиғимлар 6 та ҳамда Ички сув таъминоти цехи Бош биносидаги 7 та сиғимлар жорий таъмирланди.
- Сиғимларни тозалаш бўйича умумий 117 та сиғим тозаланган бўлиб, (шундан Тайёр маҳсулотлар ва хомашё цехидаги сиғимлар 110 тани, Ташқи сув таъминоти цехи сув резервуарлари 7 тани ташкил этди);
- Электр тармоқларини таъмирлаш бўйича эса 9 та трансформатор подстанцияларида таъмирлаш ишлари олиб борилди;
- Дизель электр станцияларини 2 тасида ишчи ҳолат ўрганилди;
- Узлуксиз электр таъминоти манбаларидан (UPS) 1 тасини ишчи ҳолатини текширилди;
- Захирани автоматик улаш қурилмаларини 8 тасида ишчи ҳолати ўрганилди;
- Иссиқлик тармоқларини умумий 178 таси изоляция қилинди, шундан 138 таси жорий таъмирланди;
- Сув тармоқларини таъмирлаш бўйича умумий 1744 метр қувур таъмирланиб, шундан 1574 метр қувурлар жорий таъмирланди;
- 2 та газ тақсимлаш пунктларини жорий таъмирланди;
Таъмирлаш жараёнида барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати