Шўртан газ кимё мажмуасида "Мудофаа вазири кубоги" учун "Мен ғолиб" шиори остида турли спорт мусобақалари ташкил этилди
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман Мудофаа бўлими билан ҳамкорлигида "Мен ғолиб" шиори остида уюшмаган ёшлар ўртасида "Мудофаа вазири кубоги" учун спорт мусобақалари ташкил этилди.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖга қарашли "Ишчилар шаҳарчаси"да ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчилар ҳамда 100 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этиб, спортнинг “Миллий кураш” ва “Тош кўтариш” турлари бўйича ўзаро беллашди.
Сўнг, "Шўртан ГКМ" МЧЖ "Ишчилар шаҳарчаси"даги 99750-ҳарбий қисм хизматчилари қурол аслаҳалари намойиши ва қисм хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари билан давом этди.
Мусобақадан сўнг, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ раҳбарияти, Мудофаа вазирлини вакили ва уюшмаган ёшлар миллий армиямизнинг замонавий ҳарбий қурол ва техникалари билан яқиндан танишишди.
Тадбир сўнггида, ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ижросини таъминлаш, уюшмаган ёшларни оммавий спортга жалб қилиш ва ватанпарварлик туйғусини оширишдан иборатдир.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати