"Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги ташкилот ва корхоналар томонидан Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 72000 туп дарахт кўчатлари экилмоқда (Видео)
Юртбошимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режаси маълум қилиниб, 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан ушбу лойиҳа доирасида "Uzbekistan GTL" ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудларида тизимдаги ташкилот ва корхоналар томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ агро участкалари ташкил этилиб, 72000 туп дарахт кўчатлари экилмоқда.
Уюшқоқлик билан ташкил этилган ушбу лойиҳада Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 15 гектар ер майдонига 9000 туп, Муборак газни қайта ишлаш заводи 15 гектар ер майдонига 9000 туп, "Uzbekistan GTL" 5 гектар ер майдонига 3000 туп, "Махсусэнергогаз" АЖ 5 гектар ер майдонига 3000 туп, Шўртан газ кимё мажмуаси 21 гектар ер майдонига 12600 туп, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 5 гектар ер майдонига 3000 туп, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси 5 гектар ер майдонига 3000 туп, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 5 гектар ер майдонига 3000 туп, "Uz-Kor Gas Chemical" ҚК МЧЖ 5 гектар ер майдонига 3000 туп, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 3 гектар ер майдонига 1800 туп, "Гессарнефтегаз" ҚК МЧЖ 4 гектар ер майдонига 2400 туп, "Кукдумалоқгаз" ҚК МЧЖ 3 гектар ер майдонига 1800 туп, "Natural gaz stream" ҚК 3 гектар ер майдонига 1800 туп, "Нефтгазбиноиншоат" МЧЖ 2 гектар ер майдонига 1200 туп, УЗВЧ (Ҳарбийлаштирилган қисм) 2 гектар ер майдонига 1200 туп, "Ўзнефтегаз бурғулаш ишлари" МЧЖ 2 гектар ер майдонига 1200 туп, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 3 гектар ер майдонига 1800 туп, "Ўзлитинефтгаз" АЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "UNG Petro" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Asia trans gaz" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Тахиатош нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Андижон нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Бухоро нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Жиззах нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Қарши нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Навоий нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Тўрақўрғон нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Мароқанд нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Термиз нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Гулистон нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Чинобод нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Кучлик нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп, "Фарғона нефт базаси" МЧЖ 1 гектар ер майдонига 600 туп ҳамда "Урганч нефт базаси" МЧЖ томонидан 1 гектар ер майдонига 600 туп дарахт кўчатлари экилмоқда.
Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари ҳудудида амалга оширилган ушбу лойиҳада Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда нуронийлар ҳам иштирок этишди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, яратилаётган ушбу боғ 100% томчилатиб суғориш тизими орқали суғорилади.
Умуммиллий лойиҳадан фотолавҳалар: