Шўртан газ кимё мажмуасида "Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” Пилот дастури бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Шўртан газ кимё мажмуасида 2021 йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва харажатларни оптималлаштиришга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренингда Ernst & Young Advisory компанияси маслаҳатчилари томонидан мажмуа раҳбарияти ва мутахассисларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида жорий қилинаётган “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” пилот дастури бўйича маълумотлар берилди.
Дастур 8 босқичдан иборат бўлиб, 2019 йилдан буён ишлаб чиқилмоқда ва ҳозирги вақтда Шўртан газ кимё мажмуаси бевосита жорий қилиш босқичига етиб келди.
Маълумот учун, ушбу дастурни амалга оширилиши натижасида қурилмаларини таъмирлашга тайёрлаш ва уларга хизмат кўрсатишнинг замонавий стратегияси ишлаб чиқилиб, корхонада юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва умумий самардорликни оширишга хизмат қилади.