March 17, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида 40 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида ўтказиладиган "Мини-футбол 2022" чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Мажмуада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, қолаверса цехлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида 40 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича ташкил этилаётган чемпионатга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда корхона мутасаддилари ва цехлараро шаклланган 16 та жамоадан ишончли вакиллар иштрок этишди. Мутасаддилар томонидан ўйинларни ташкил этиш, уларни бориш тартиблари жамоа аъзоларига батафсил тушунтирилгандан сўнг, вакиллар иштирокида гуруҳларни шаклланитир мақсадида қуръа тортилди.

Жамоа аъзолари томонидан тортилган рақамларга кўра, қуйидагича гуруҳ шаклланди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати