Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди
Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди. 1-ўйинда: Уйжойдан фойдаланиш хизматининг "Борига барака", Ташқи сув таъминоти цехининг "Океан", Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехининг "Автоматика" жамоалари ўзаро беллашган бўлса, 2-ўйинда Бухгалтерия хизмати ва таҳлили гуруҳининг "Алгоритм", Механик таъмирлаш цехининг "Усталар", Оқова сувларни тозалаш цехининг "Зилол" ўзаро рўборо келишди.
1-ўйинда иштирок этган жамоалар
2-ўйинда иштирок этган жамоалар
3 раунддан давом этган ҳар иккала учрашувлар якунига кўра 1-ўйинда Ташқи сув таъминоти цехининг "Океан" жамоаси 5 балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланган бўлса, 2-ўйинда Оқова сувларни тозалаш цехининг "Зилол" жамоаси 8 балл билан интеллектуал шоунинг мутлоқ ғолибига айланишди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган ҳар иккала интеллектуал беллашувда, томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой руҳда ўтган ўйинлар якунига кўра, беллашувларнинг энг яхши ўйинчилари Ташқи сув таъминоти цехининг - "Океан" жамоаси аъзоси Руҳиддинов Жамшид ва Оқова сувларни тозалаш цехининг - "Зилол" жамоаси аъзоси Ҳазратқулов Музаффарлар топилди.