Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Siemens Energy" AB компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида мутахассислар Швециянинг Финспонг шаҳрида малака оширишди
Аввал хабар қилганимиздек, 2021 йилнинг август ойида Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Siemens Energy" AB компанияси ўртасида корхонанинг асосий қурилмаларидан бири бўлган газ турбинасига профилактик ва фавқулодда хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган эди.
Ушбу шартнома доирасида "Siemens Energy" AB компанияси мажмуанинг этилен ишлаб чиқариш цехини асосий қурималаридан бири бўлган газ турбинаси учун зарур эҳтиёт қисимларни етказиб бериш ва ўз мутахассисларини мунтазам равишда ускунани бардавом ишлаш режимини назорат қилиш ишларига жалб этиш, шунингдек, газ турбина ҳолатини масофадан кузатиш ҳамда ёнғинни аниқлаш ва ёнғинни ўчириш тизимини модернизация қилиш каби бир қатор ишларни амалга оширади.
Мазкур шартнома асосида мажмуанинг бир гуруҳ мутахассислари Швециянинг Финспонг шаҳрида жойлашган "Siemens Energy" AB компаниясини малака ошириш марказида ўзларининг маҳоратларини оширишди ва мутахассисларга малака оширилганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.