"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бошқарув аппаратида, ўтган 10 ой давомида мажмуанинг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий-ижтимоий фаолияти натижалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
2023 йил 6 ноябрь куни "Шўртан ГКМ" МЧЖ Бошқарув аппаратида, ўтган 10 ой давомида мажмуанинг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий-ижтимоий фаолияти натижалари ҳамда корхона объектлари ва технологик жараёнларини куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Дастлаб йиғилишда 2023 йилнинг ўтган 10 ойи давомида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий-ижтимоий фаолияти натижалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йилнинг 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига бўлган расмий ташрифи давомида, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан Энергетика тизими корхоналари, жумладан, Шўртан газ кимё мажмуаси жамоаси олдига ҳам бир қатор вазифалар қўйилганлиги ҳақида сўз борди ва йиғилганларга ушбу вазифалар таништирилди.
Йиғилишда келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, Бош директор томонидан барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида қуйидагича топшириқ ва кўрсатмалар берилди:
- Мажмуанинг 2023 йил 10 майдаги 034/19-м сонли “Шўртан ГКМ" МЧЖда энергия тежамкорлик тадбирлари” ижросини ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш;
- Мажмуада ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ортиқча паст босимли газлар ва водородни инвестицион лойиҳалар асосида қайта ишлаш юзасидан аниқ таҳлил ва хулосаларга асосланган таклифлар лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш, иш, хизмат ва харидлар рўйхатини қисқа муддатда шакллантириш;
- Мажмуада технологик жараёнларнинг бошқарув тизимларини модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ ва бошқа назорат ўлчов материаллари хариди “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан мувофиқлаштирилган ҳолда хорижий ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилишини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига бўлган ташрифи давомида берилган вазифа ва топшириқлар асосида мажмуа томонидан амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажарилиши юзасидан ҳафталик маълумотлар тақдим этиб бориш;
- Мажмуадаги ҳар бир соҳа йўналиши бўйича ходимлар захирасини шакллантириш;
- ШГКМ ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси учун мўлжалланган ер майдонида эркин иқтисодий зона ташкил этилишини инобатга олиб, ушбу ер майдонларини давлат захирасига қайтариш бўйича ишларни амалга ошириш;
- Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда амалда бўлган имтиёз ва преференцияларни рўйхатини шакллантирилиш;
- Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар қайта кўриб чиқилиб, нархларни янада пасайтириш чораларини кўриш;
- Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган “шатакка олиш” механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТА” асосида турдош корхоналар фаолиятини ўрганиш ва қўшма лойиҳалар бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш;
- Истиқболли лойиҳалар “Саноат зона” сида амалга оширилиши режалаштирилганлигини инобатга олиб ушбу объектни дизайнини яратиш бўйича таклиф лойиҳаларини ишлаб чиқиш.