"Шуртан ГКМ": Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида янги ўқув-машғулот хонаси фойдаланишга топширилди
Йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятининг тезкорлиги моногофункциаллиги асоси, у ерда хизмат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг юқори малака талабларига жавоб беришлари ва қолаверса умумий ҳолатда интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш борасидаги хатти-ҳаракатларига боғлиқ. Шўртан газ кимё мажмуасидаги энг йирик цехлардан бири ҳисобланган Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи раҳбарияти ҳам, юқорида биз санаб ўтган омилларни инобатга олган ҳолда цех ҳудудида ўқув машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган хона ташкил этдилар.
Куни-кеча бўлиб ўтган ўқув-машғулот хонасининг очилишида мажмуа раҳбарияти, кадрлар малакаси ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясига масъул бўлган мутахассислар ва қолаверса цехнинг бир гуруҳ ходимлари иштирок этишди.
Очилиш маросими давоми Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи етакчи муҳандис механиги Ғайрат Раҳмоновнинг "Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи технологик жараёнлари, жиҳозлари ва айланувчи механизмлари" мавзусидаги ноодатий намунавий тақдимоти билан давом этди.
Тақдимотнинг ноодатийлиги шундаки муҳандис наъмунавий тақдимотда технологик жараёнларда иштирок этадиган приборлар фаолиятини 3D кўринишда акс эттирган бўлиб, кузатувчилар бир вақтнинг ўзида аудиовизуал эффектни кўриш имкониятига эга бўлдилар.
Ушбу жараён технологик соҳада таҳсил олаётган Олий таълим муассасалари талабаларининг цехга амалиёт ўташ учун ташриф буюрганларида, уларда фаолият тўғрисида бирламчи таъсирот уйғотиш учун анчайин самарали натижа бериши таъкидланди, тақдимот кузатувчилари томонидан.
Маълумот ўрнида ушбу хонада цехда хизмат қилаётган 22 нафар ходим бир вақтнинг ўзида ўзлари учун керакли бўлган технологияга оид илмий адабиётлар ва шунинг билан бирга бадиий ва ҳуқуқий адабиётлардан фойдаланишлари мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки амалиёт ҳамда назариянинг уйғунлашиши, ходимларнинг ўзи устида ишлаши учун яратилаётган имкониятлар, юқори натижалар кафолатидир.
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати