November 16, 2022

Мажмуанинг Умумий овқатланиш цехи жамоасидан ташаббус

Мажмуанинг Умумий овқатланиш цехи жамоаси зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашишлари, мажмуа ишчи-ходимлари учун турли хил таомлар тайёрлашлари билан бир қаторда янгиликларга қизиқишлари билан ҳам мажмуада эътирофга лойиқ жамоалардан биридир.

Маълумки мажмуа ҳудудида иссиқхона мавжуд бўлиб, унда етиштирилаётган турли манзарали гуллардан мажмуа ҳудудини кўкаламзорлаштиришда фойдаланиб келинмоқда. Шунингдек, иссиқхонада нафақат гуллар, балки лимон, папая, павловния дарахти кўчатлари ва турли полиз экинлари ҳам етиштирилади.

Умумий овқатланиш цехи жамоаси ташаббусига кўра мазкур иссиқхоналарда цехга қарашли ошхоналар омборларини ички захирасини шакиллантириш ва ишчи-ходимлар овқатланиш рационини бойитиш мақсадида шивит, кинза, пиёз, кўк пиёз, редиска, петрушка, райҳон, исмалоқ каби турли хилдаги кўкатларни ҳам етиштиришни бошлашди. Цех жамоаси ушбу кўкатлар учун тупроқ тайёрлашдан тортиб уларни тайёр маҳсулот сифатида дастурхонга тортишга қадар бўлган жараёнларни барчасини ўзлари амалга оширишмоқда.

Мажмуанинг Умумий овқатланиш цехи жамоаси ўзларига билдирилган юксак ишончни тўғри англагани ҳолда, ишчи-ходимларнинг таъбларига мос келадиган овқат турларини таомномага киритиш, бунинг учун эса ўз имкониятларидан оқилона фойдаланиш борасида изланишдан тўхташ ниятлари йўқ. Юқорида биз айтиб ўтганимиз соғлом турмуш тарзи асоси ҳисобланган, витаминларнинг кони бўлган ҳамда мазали ва инсон организми учун фойдали салатлар тайёрлашда асосий масаллиқлар ҳисобланган бу каби кўкат турларини етиштириш, цех маъсуллари ва ишчи ходимлари томонидан амалга оширилаётган кўпгина ижобий ўзгаришларнинг бир қисмидир.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|