January 31, 2023

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоуси ҳамда "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг 2023 йилги мавсумига старт берилди

Шўртан газ кимё мажмуасида ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида, 2023 йил давомида барча цех, хизмат, тармоқ ва бўлимлардан ташкил топган жамоаларнинг билимларни чархловчи, инсонга юқори кўтаринки кайфият улашувчи беллашувларга старт берилди.

Дастлаб, мажмуада "Брейн-ринг" интеллектуал шоуси ҳамда "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловида иштирок этувчи жамоалар ўртасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Шаклланган жамоалар қуръа натижаларига кўра гуруҳларга ажратилди. Қуйида иккала беллашувнинг ҳам шаклланган гуруҳлари билан танишишингиз мумкин.

"Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг қуръа натижасига кўра шаклланган гуруҳлари ва ўйинлар кетма-кетлиги:

"Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танловининг қуръа натижасига кўра шаклланган гуруҳлари ва ўйинлар кетма-кетлиги:

Бу каби билимлар беллашуви ва кўрик-танловлар, ишчи ходимларнинг маданий хордиқ чиқаришларига қолаверса, келгусида бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|