April 21, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖ: Муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан саховат ва кўмак ишлари амалга оширилди

Халқимиз азалдан инсонпарварлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бағрикенглик рамзи сифатида қадрлаб, эъзозлаб келадиган Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Рамазон ҳайити муносабати билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ғузор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Ғузор тумани чекка қишлоқларидаги маҳаллаларда 300 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Бундан ташқари ногиронлиги бўлган 22 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Моддий кўмак ва амалий ёрдамларни қабул қилган фуқаролар Яратгандан, Ватанимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, осмонимизга мусаффолик сўраб дуо қилдилар. Шунингдек, хайр-саховат кўрсатаётган "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ғузор тумани ҳокимлиги фаолиятига ривожлар тиладилар.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|