"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда фавқулодда вазиятлар бўйича навбатдаги тактик-махсус ўқув машғулоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 6 март куни мажмуада 2023 йил учун ишлаб чиқилган "Шўртан газ кимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти объектларида тезкор қутқарув хизматлари иштирокида авария вазиятларини бартараф этиш режаси бўйича тасдиқланган жадвалга асосан, Буғ газ ҳаво таъминоти цехига қарашли ёқилғи тайёрлаш қурилмаси, машъала хўжалиги ва технологик сувни совутиш қурилмаси, аъзот ва ҳаво олиш қурилмаси ва Ички сув таъминоти цехи ҳудудидларида тактик-махсус ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Амалий машғулотлар давомида ихтисослашган хизмат ходимлари ва мажмуа ишчи-хизматчилардан иборат қутқарувчилар шартли равишда юзага келган ёнғинни бартараф этиш вазифаси топширилди.
Дастлаб фавқулодда ҳолат ҳақида барча тезкор хизматларга хабар бериш ва огоҳлантириш сигнали чалинди.
Шундан сўнг содир бўлган шартли табиий ва техноген вазиятни бартараф этиш учун жалб қилинадиган куч-воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалар синовдан ўтказилди.
Бўлиб ўтган тактик-махсус ўқув машғулотида саноат хавфсизлиги ва техника назорати хизмати, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати, Сафарбарлик чақирув ишлари ва фуқаро муҳофазаси гуруҳи, Атроф муҳит муҳофазаси хизмати, мажмуа цех поликлиникаси ходимлари ҳамда мажмуанинг тезкор хизматлари Ғузор ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув хизмати, “Шўртан ГКМ” МЧЖ объект биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими отрядининг 39, 40 ёнғин қутқарув қисмлари иштирок этишди.
Амалий машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мажмуада табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ҳамда амалга оширишда мажмуа маъмурияти, қўмондонлик штаби ва мажмуада шакллантирилган фуқаро муҳофазаси таркибининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг маҳоратини ошириш, шунингдек, стратегик муҳим саналган ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари, объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражасини текширишдан иборатдир.
Бундай амалий машғулотлар ихтисослашган хизмат ходимлари ва мажмуа ишчи-хизматчилардан иборат қутқарувчиларда, кутилмаган вазиятларда, фавқулодда ҳолат ҳақида дастлабки маълумотларни барча тезкор хизматларга хабар бериш ва огоҳлантириш, содир бўлган шартли табиий ва техноген вазиятни бартараф этиш учун жалб қилинадиган куч-воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, стратегик муҳим саналган ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари, объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражасини оширади.