August 12, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасининг фаоллар залида "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви АКТ хизмат - ASUS, Геолог М ва ССМ - GEOLOG, ШГКМ Кенгайтириш лойиҳаси - UPGRADE жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

АКТ хизмат - ASUS жамоаси
Геолог М ва ССМ - GEOLOG жамоаси
ШГКМ Кенгайтириш лойиҳаси - UPGRADE жамоаси

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра ШГКМ Кенгайтириш лойиҳаси - UPGRADE жамоаси 7 - балл билан навбатдаги беллашув ғолибига айланишди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати