“Шўртан ГКМ” МЧЖга халқаро стандарт сертификати топширилди
Жорий йилнинг 23 январь куни мажмуа мажлислар залида "TÜV AUSTRIA" (Aвстрия) компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили “CENTRAL ASIA CERTIFICATION” МЧЖ вакиллари иштирокида "Шўртан ГКМ" МЧЖ “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритганлиги муносабати билан сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда, “CENTRAL ASIA CERTIFICATION” МЧЖ директори Х.Мухамедова сўзга чиқиб, мажмуада коррупцион хатарларнинг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш тизими намунали йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва мажмуанинг барча ходимларни ушбу ютуқ — ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини олгани билан муборакбод этди.
Шунингдек, халқаро ташкилот вакили томонидан коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари кўрсатиш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр экани мамнуният билан қайд этилди.
Маълумот учун: ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти – коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратишга ва коррупция хавфини минималлаштиришга хизмат қилади.