November 4, 2021
Шўртан газ кимё мажмуаси Муқимий театрининг таниқли санъаткорлар иштирокида "Кулгу ва шодлик кечаси" бўлиб ўтди
Шўртан газ кимё мажмуаси Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва таниқли санъаткорлари иштирокида "Кулгу ва шодлик кечаси" номли мусиқали театрлаштирилган томошаси бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва таниқли санъаткорлар томонидан тақдим этилган гўзал куй-қўшиқлар, рақс дастурлари ва ариялар мажмуа ишчи-ходимларига хушкайфият бағишлади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, мажмуа ишчи-ходимларини бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва уларни маънив хордиқ чиқаришлари учун ташкил этилаётган бу каби тадбирлар корхонада мунтазам равишда ўтказиб борилиши ходимларининг ўз касбига фидойи бўлиб хизмат қилишларида муҳим аҳамиятга эга.