ЎзЛиДеПнинг Шўртан газ кимё мажмуасидаги бошланғич партия ташкилоти фаолияти сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Шўртан газ кимё мажмуасидаги бошланғич партия ташкилотининг 6 ойлик фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ЎзЛиДеП вилоят кенгаши вакиллари, партия фаоллари ва мажмуадаги бошланғич партия ташкилоти (БПТ) аъзолари иштирок этишди.
Дастлаб, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Шўртан газ кимё мажмуасидаги бошланғич партия ташкилоти фаоллари томонидан ўтган олти ой мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан БПТ раиси Хуршид Бердиевнинг ҳисобот маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров сўз олиб, мажмуадаги БПТ томонидан ўтган олти ой давомида олиб борилган ишлар, ўтказилган тадбирлар ва БПТ олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ижобий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, тадбирда жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш ва мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўриш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама марказида бўлди.
Йиғилиш якунида, Хуршид Бердиев Шўртан газ кимё мажмуаси бошланғич партия ташкилотидан Ғузор туман партия ташкилоти конференциясига делегат этиб сайланди.