February 1, 2022

Шўртан газ кимё мажмуасининг эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжи маҳаллий корхоналар томонидан ўрганилиб, маҳаллийлаштириш дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда

Шўртан газ кимё мажмуасида чет мамлакатлардан келтирилаётган эҳтиёт қисмлар, товар ва кимёвий реагентлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўрганилиб, натижада сифатли ва арзон, валютани тежайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллийлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар – “Kukil Gaspacks” МЧЖ ҚK ва «GIDRO STANKO SERVIS» МЧЖ мутахассислари билан Шўртан газ кимё мажмуасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнларидаги технологик қурилмалар учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжини ўрганиб чиқиш ва маҳаллий корхоналар томонидан тегишли техник кўрсаткичлар асосида сифатли ишлаб чиқарган ҳолда ўз вақтида етказиб беришни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона вакилларига мажмуанинг технологик қурилмалари учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ҳақида маълумотлар берилди ва томонлар ўртасида кооперация алоқаларни кенгайтириш мақсадида мажмуанинг зарурий эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, “Kukil Gaspacks” МЧЖ ҚK ва “GIDRO STANKO SERVIS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар намуналаридан фойдаланиб, ишлаб чиқариш жараёнларида техник синовдан ўтказиш ишлари режалаштириб олинди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати