May 29

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда “Қувноқлар ва зукколар” беллашувининг янги мавсуми бошланди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамиятида ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, жамоада ижобий муҳит яратиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Қувноқлар ва Зукколар” кўрик-танловининг 2025 йилги мавсумига старт берилди.

Жорий йилнинг 22–25 май кунлари мажмуа ташаббуси билан ташкил этилган "Ecomentor: Яшил фикр, тоза энергия, барқарор ҳаёт!" номли ШГКМ Устоз-шогирд форумининг биринчи кунида ўтказилган саралаш босқичи – "А" гуруҳи беллашувлари форум иштирокчиларига кўтаринки кайфият ва кўплаб ижобий таассуротлар улашди.

Танловда Этилен ишлаб чиқариш цехининг “Sahro sultonlari”, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг “Afandining jiyanlari” ҳамда Буғ газ ҳаво таъминоти цехининг “ENERGY” жамоалари иштирок этиб, ўз билим ва маҳорати, саҳнадаги эркин ҳаракатлари, юмори ва ижодий салоҳиятларини тўлиқ намоён қилишди.

Беллашувлар “Қувноқлар ва Зукколар” танлови Низоми асосидаги учта шарт бўйича ўтказилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳолаб борилди.

Беллашув якунида эса энг юқори балл тўплаган Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг “Afandining jiyanlari” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, финал босқичига йўл олди.

Саралаш босқичи – “А” гуруҳи натижалари:

“Afandining jiyanlari” (НЎА ва А цехи) – 81 балл

“Sahro sultonlari” (Этилен ишлаб чиқариш цехи) – 76 балл

“ENERGY” (Буғ газ ҳаво таъминоти цехи) – 76 балл

Танлов якунида барча жамоаларга “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Ушбу совғалар нафақат мукофот, балки ҳар бир иштирокчининг ижоди, меҳнати ва саъй-ҳаракатларига бўлган самимий миннатдорлик тимсоли сифатида тақдим этилди.

Фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|