ШГКМ ишлаб чиқариш жараёнларига бир назар
Деминералланган сув тайёрлаш ва буғ конденсатини қайта тозалаш қурилмаси ҳақида қисқача
Деминералланган сув тайёрлаш қурилмасида Ички сув таъминоти цехидан олинаётган соатига 96м3 техник сувга ишлов бериш орқали лойиҳа бўйича соатига 70м3 деминералланган сув тайёрлаш қувватига эга. Ишлаб чиқарилган деминералланган сувдан қозон таъминоти сувини тайёрлаш ва технологияни минерал тузлардан тозаланган сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида фойдаланилади.
Жараён сувнинг механик аралашмалардан тозаланишига, механикавий ва кимёвий тузсизлантиришга асосланади ва қуйидаги кетма - кетликда амалга оширилади.
Механик тозалаш сувнинг кварц қумлари ва антрацит қатламлари орасидан ўтказиб фильтрланишига асосланади. Сувнинг антрацит қатламлари ва кварц қумлари орасидан фильтрланиб ўтишида (муҳит) механик чиқиндиларни йирик муҳит ушлаб қолади, муҳитнинг қатламлари орасида ушлаб қолинади.
Сувнинг механик тузсизлантиришни бошлаш учун биринчи навбатда эркин ва актив хлорни нейтраллаш зарур бўлади чунки эркин актив хлор осмотик мембранага салбий таьсир этади. Эркин актив хлорни чиқариб юбориш кимёвий реагенти асосий таркиби бисулфит натрий (NaHSO3) кимёвий реагентини узлуксиз қўшиб туриш йўли билан амалга оширилади.
NaHSO3 + Cl2 + H2O = NaHSO4 + 2HCl
Осмотик мембрананинг ҳаракат принципи сувнинг мембрана орқали ўтишига асосланган, натижада мембранадан фақат сув молекулалари ўтади, тузларнинг молекулалари эса ўтмайди. мембранадан ўтмаган сув (концентрат) мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган рационализаторлик таклифига асосан технологик сувни совитиш қурилмасига таъминот суви сифатида берилади.
Буғ конденсатини қайта тозалаш тизими иш унумдорлиги:
- тозаланмаган буғ конденсати - 220м3/с;
- вакуум конденсати - 110м3/с;
Буғ-конденсат тизими, буғ-конденсатини йиғиш, тозалаш, кимёвий реагентлар ёрдамида ишлов бериш ва буғ ишлаб чиқариш учун таъминот суви етказиб бериш учун хизмат қилади.
Деаэратор қурилмаси тозаланган конденсат таркибидан эриган кислород ва углерод икки оксидини чиқариб юборишга мўлжалланган бўлиб, унинг иш унумдорлиги соатига 350 м3 ни ташкил этади. Деаэратор қурилмасида тайёрланган қозон таъминот сувини узатиб бериш тизими, технология учун таъминот сувини фосфатсиз (фосфор кислотаси тузисиз) узатиш, ҳамда пиролиз печларига ўта юқори босимли қозон таъминот сувини ва қозонларга юқори босимли қозон таъминот сувини етказиб беради.