2024 йил- Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йилида аёллар ва ёшларнинг ўрни
Жорий йилнинг 1 март куни, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳудудлардаги хотин-қизлар кенгаши аъзолари ва ёшлар билан ишлаш комиссияси раислари учун "2024 йил- Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йилида аёллар ва ёшларнинг ўрни" мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг маъданий ва маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси – С.Қурбонов, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг хотин-қизлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси – Ю.Адилова ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси – Ф.Бобоқулова томонидан семинар иштирокчиларига "2024 йил- Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йилида аёллар ва ёшларнинг ўрни", "Аёлларда лидерликни шакллантиришда энг кўп тарқалган гендер стреотипларини бартараф этишнинг аҳамияти", "Ёшларда лидерлик ҳислатларини ривожлантириш ва замонавий бошқарув маҳоратини шакллантириш" мавзуларида семинар тренинг ва тимбилдинглар ўтказилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар ҳам ташкилотчилар томонидан қайд этилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Ушбу тадбирда "Шўртан газ кимё мажмуаси" Касаба уюшма қўмитасининг ташкилий масалалар бўйича йўриқчиси Г.Сувонқулова ва ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Ш.Нормуродов Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллари сифатида иштирок этишди.