December 12, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖда Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 31 йилигига бағишлаб эркаклар ўртасида "Волейбол чемпионати-2023" ўтказилди

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, қолаверса цех, хизмат, тармоқ ва бўлимлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 31 йиллигига бағишлаб ишчи-ходимлар ўртасида "Волейбол чемпионати-2023" ўтказилди.

Турнирда мажмуанинг турли хил цех, тармоқ, хизмат ва бўлимларидан ташкил топган 16 та жамоа иштирок этди.

Қизғин курашлар остида ўтган мазкур мусобақада Механик таъмирлаш цехи жамоаси 1-ўринни, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи жамоаси 2-ўринни, Буғ газ ҳаво таъминоти цехи жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа якунига бағишланган тадбирда мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ғолиб ва совриндорларга ташаккурнома ва пул мукофотлари топширилди.

Мусобақа ва тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|