October 13

Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилган жорий таъмирлаш ва модернизация ишлари ўз якунига етди ва мажмуа одатий иш режимида ишлай бошлади

Шўртан газ кимё мажмуасида олиб борилган жорий таъмирлаш ва модернизация жараёнлари ўз ниҳоясига етиб, технологик қурилма ва ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари муваффақиятли амалга оширилди ва мажмуа одатий иш режимида ишлай бошлади.

Жорий таъмирлаш ишлари давомида тасдиқланган чора-тадбирлар асосида ишлаб чиқариш цехларида қуйидаги ҳажмдаги ишлар олиб борилди.

Жумладан:

  • "Honeywell" компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда мажмуа ишлаб чиқариш қурилмаларининг бошқарув блоки – DCS Тармоқланган бошқарув (Honeywell) тизимида мажмуада муқаддам амалга оширилмаган мураккаб модернизация ишлари бажарилди;
  • Буғ газ ҳаво таъминоти цехида – Азот ва ҳаво олиш қурилмаси (РА-6600) ҳамда Демин сув олиш қурилмасининг (РА-6300) автоматик бошқарув тизимида модернизация жараёни якунланди;
  • Этилен ишлаб чиқариш цехи газларни ажратиш қурилмаси газни амин билан тозалаш тизимида ўрнатилган металл қувурлар зангламайдиган пўлат қувурларга алмаштирилди;
  • Мажмуа мутахассислари ва "Thermal Ceramics" M.E компанияси мутахассислари ҳамкорлигида Этилен ишлаб чиқариш цехида BА-1103 пиролиз печларининг иссиққа чидамли ғиштлари ҳамда футеровка қисмини тўлиқ алмаштириш ишлари бажарилди;
  • Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи Реакция ва рецикл қурилмасидаги FA-2105 адсорберини электр задвижкаларини алмаштириш ишлари амалга оширилди;
  • Полиэтилен ишлаб чиқариш цехида GA-2104  циклогексан узатиш насосининг ишлаб чиқарувчиси "Shin nippon" (Япония) ҳамда "John Crane" компаниялари мутахассислари иштирокида юқори босимли насосда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди;
  • Буғ газ ҳаво таъминоти цехига қарашли Технологик сувни совитиш қурилмасидаги вентилятор редукторлари капитал таъмирланди;
  • 59 дона иссиқлик алмашиниш аппаратларининг қувур боғламларини босим остида сув билан ювиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди;
  •  189 дона қувурузаткичларни тафтиш ва сув билан синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилди;
  •  52 дона сақловчи клапанларни режали кўрикдан ўтказиш ҳамда тарировка қилиш ишлари бажарилди;
  • 184 дона босим остида ишловчи идишларни ташқи ва ички кўрикдан ўтказиш, шундан 85 донасида сув билан синаш ишлари бажарилди;
  • 158 дона беркитувчи арматура ва клапанларни текшириш ва таъмирлаш, 182 дона электр жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.

Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ишларни олиб бориш вақтида газ хавфли ишлари ҳамда оловли ишлар ўрнатилган тартибда техника хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги, газ, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда олиб борилди. Бунинг учун ушбу ишларга масъул хизматлар мутахассислари кечаю-кундуз алоҳида жонбозлик билан барча ишларни беталафот ва хавфсиз ўтказилишини ўз назоратларига олишди.

Таъмирлаш ва модернизация жараёнлари мажмуа мутахассисларининг самарали меҳнати ҳамда турдош корхоналардан келган ёрдамчи ишчи кучи ва махсус техникаларининг жалб қилиниши эвазига белгиланган муддатдан аввал, 18 кунда якунланди. Бу ҳаракатлар қурилмаларни таъмирлаш вақтини қисқартириб, келгусида ишлаб чиқариш жараёнида операцион самарадорликнинг ошишига ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми ортишига замин яратади.

Таъмирлаш ишларини қисқа муддатда сифатли бажариш учун 10 дан ортиқ чет эл компанияларидан 50 дан ортиқ мутахассислар жалб этилди. Мажмуа ишчи-ходимларидан умумий ҳисобда 1200 га яқин ишчилар жалб қилиниб икки сменада ишлар ташкиллаштирилди.

Шунингдек, 50 дан ортиқ махсус техникалар, автокранлар, юк кўтариш ускуналари жалб қилинди.

Ушбу таъмирлаш ишлари энг муҳим ва технологик жиҳатдан мураккаб модернизация жараёнларини қамраб олганлиги билан мажмуа тарихида алоҳида ўрин эгаллади.

Таъмирлаш ва модернизация ишларида жонбозлик кўрсатган барча мажмуамиз ишчи-ходимларига, турдош корхоналардан келган ходимларга ҳамда чет эллик мутахассисларга мажмуа раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|