“Шўртан газ – кимё мажмуаси” МЧЖда тайёр маҳсулотлар чакана савдоси йўлга қўйилди
Маълумки, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда нафақат полиэтилен гранулалари, суюлтирилган газ ва олтингугурт маҳсулотлари, балки ҳар хил диаметрдаги полиэтилен қувурлар, алюмин композит панеллар, томчилатиб суғориш шланглари ва деталлари, полиэтилен яшиклар ва канистралар каби кўплаб сифатли маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилади.
Шу кунгача, ўрнатилган стандартларга тўлиқ жавоб берадиган ушбу турдаги тайёр маҳсулотларни фақатгина юридик шахслар харид қилиши, жисмоний шахслар эса албатта юридик шахслардан, яъни улар орқали дўконлардан, бозорлардан сотиб олишлари мумкин эди. Бу албатта жисмоний шахслар учун ўзига хос ноқулайликлар келтирар эди.
Эндиликда жисмоний шахслар учун бу борада қулайлик яратилиб, “Қаршитермопласт” цехида, яъни тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган жойнинг ўзидаёқ уларнинг чакана савдоси йўлга қўйилди.
Энди ҳаридорлар тўғридан-тўғри энг сифатли маҳсулотларни “Қаршитермопласт” цехи омборидан нақд пул ва пластик карталар орқали харид қилишлари ва олиб чиқишлари мумкин.
“Қаршитермопласт” цехида ҳозирги кунгача:
- Диаметри 20 мм дан 630 мм гача бўлган 4 хилгача қалинликдаги эгилувчан ва оддий стандарт полиэтилен қувурлар;
- Ҳар хил рангдаги ва 2 хил қалинликдаги алюмин композит панеллар;
- Томчилатиб суғориш шланглари ва деталлари;
- 30°, 45°, 60° ва 90° ли полиэтилен фитинглар ва узатма(отвод)лар, тирсаклар;
- Полиэтилен яшиклар ва канистралар
ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу маҳсулотларнинг хариди мижозлар учун энди янада қулай шаклда. Шу билан бирга ушбу маҳсулотларнинг савдоси Республика товар хом-ашё биржасининг харидорлар учун қулай бўлган платформаларида ҳам амалга оширилиши давом этади.
Албатта халқимиз ҳар бир танловда энг яхшиларига муносибдир!
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ жамоаси эса бу борада доим халқ томонида бўлиб, маҳсулотлар сифатини мунтазам таъминлаш билан биргаликда мамлакатимизнинг энг сифатли маҳсулотларидан бири бўлган “Шўртан газ кимё мажмуаси” бренди маҳсулотлари орқали халқимиз ва давлатимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшиб бораверадилар.
Қарши шаҳри, Бешкент йўли 3-км, "Қаршитермопласт" цехи.