October 20, 2023

"Тил - миллат кўзгуси!" мавзусида танловлар ғолиблари эълон қилинди

"21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан Шўртан газ кимё мажмуасида "Тил миллат кўзгуси" мавзусида Энг яхши тил билимдони викторинаси ҳамда Энг яхши иншо муаллифи танлови ўтказилди.

Дастлаб, телеграм мессенжеридаги мажмуанинг @shgkm_uzb ва @sgcc_yi саҳифалари орқали онлайн тарзда викторина саволлари эълон қилинди.

Саволларга энг биринчилардан ва энг аниқ жавоб берган қуйидаги иштирокчилар танлов ғолиби бўлишди:

1-ўрин - Тиляева Шодия Зайниддиновна - Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўлими мутахассиси

2-ўрин - Ахмедов Жасур Дилшодович - Ички сув таъминоти цехи аппаратчиси

3-ўрин - Мухиддинова Ирода Бахридиновна - Завод марказий лабораторияси лаборанти

Мажмуа Ёшлар марказининг ўқув хонасида ёзма шаклда (офлайн) бўлиб ўтган иншолар танлови ҳам ишчи-ходимлар ўртасида катта қизиқиш ва иштиёқ уйғотди. Ҳакамлар хулосасига кўра берилган мавзулар бўйича аниқ ва ижодкорона ёндашув асосида тўлақонли жавоб ёзган қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритишди:

1-ўрин - Тиляева Шодия Зайниддиновна - Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўлими мутахассиси

2-ўрин - Давронова Динара Бахтиёр Қизи - Тайёр маҳсулотлар ва ҳом ашё цехи иш юритувчи

3-ўрин - Куватова Саломат Эшкобуловна - Эркатой-4 МТМ тарбиячиси

Мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳар иккала танлов ғолиблари муносиб тақдирландилар.

Шунингдек, ҳар иккала танловда иштирок этган барча иштирокчиларга ҳам мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|