March 27

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда навбатдаги тактик-амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20 март куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда мажмуа объектларида Ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими, Ғузор ҳарбийлаштирилган газ қутқарув отряди шахсий таркиби ва мажмуа саноат хавфсизлиги ва техника назорати хизмати, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати, мажмуа цех поликлиникаси ходимлари иштирокида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва уларнинг олдини олиш ҳамда, ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехи ҳудудида тактик-амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотида, содир бўлиши мумкин бўлган зилзила натижасида мажмуанинг ишлаб чиқариш объектларидан бирида ёнғин содир бўлишини олдини олиш тактик-амалий ўқув машғулоти режаси сифатида танлаб олинди.

Бу каби амалий машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, мажмуада табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш ишларини текширишдан иборат.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|