“Газпром” ОАЖ вакиллари "Шўртан ГКМ" МЧЖда бўлишди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россия Федерациясининг “Газпром” ОАЖ томонидан 2024 йилга мўлжалланган кадрлар тайёрлаш ва ривожлантириш соҳасидаги имзоланган иш режасига мувофиқ, жорий йилнинг 27 март кунида “Газпром” ОАЖ вакилларидан ташкил топган делегация "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда бўлишди.
Дастлаб “Газпром” ОАЖ вакиллари ва мажмуа раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. Унда меҳмонларга Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда ташкилий тузилмаси тўғрисида умумий маълумотлар берилди ва мажмуада мавжуд соҳа йўналишлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.
Шундан сўнг, “Газпром” ОАЖ вакиллари учун мажмуа ҳудудига экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида меҳмонлар Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва мажмуада амалга оширилаётган кенг кўламли модернизация ишлари лойиҳалари билан яқиндан танишишди.
Ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишув давомида меҳмонларга корхонанинг малакали мутахассислари ҳамроҳлик қилишди ва мажмуа фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар беришди.
Шунингдек, “Газпром” ОАЖ вакиллари мажмуа ишчилар шаҳарчасида бўлиб, у ерда мажмуа ишчи-ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди ва ишчилар шаҳарчасида жойлашган мажмуа тарихий музейида бўлишди.