February 17

Шўртан газ кимё мажмуасида "Шахсий ўйин" интеллектуал беллашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 14 февраль куни Шўртан газ кимё мажмуаси (ШГКМ) Ёшлар бошланғич ташкилоти ва Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ёшлар ҳамда хотин-қизлар ўртасида "Шахсий ўйин" интеллектуал беллашуви ташкил этилди.

Мазкур беллашув "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёш ходимлар ва хотин-қизлар ўртасида, 2025 йилда ўтказилиши режалаштирилган "Интеллектуал олимпиада-2025" мусобақасига тайёргарлик доирасида ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – мажмуада мавжуд бўлган ёшлар ва хотин-қизлар заковат жамоалари таркибини мустаҳкамлаш, иқтидорли ва зукко ходимларни жамоага қўшиш, шу тариқа мусобақада муносиб иштирок этиш учун жамоа имкониятларини оширишдан иборатдир.

Беллашув жараёнида иштирокчилар ўзларининг зеҳни ва билимларини синовдан ўтказиб, турли соҳалар бўйича интеллектуал саволларга жавоб беришди. Якуний натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчилар ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари таркибига қабул қилинди.

Айни пайтда, шаклланган жамоалар "Интеллектуал олимпиада-2025" мусобақасида муносиб иштирок этиш мақсадида тайёргарлик ишларини изчил давом эттирмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|