July 11
Шўртан газ кимё мажмуасида 2025 йил биринчи ярим йилликда 2,2 миллиард куб метр хом-ашё гази чуқур қайта ишланди
2025 йилнинг январь–июнь ойлари давомида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда белгиланган режа топшириқлари ўз вақтида ва ортиғи билан бажарилди.
Ҳисобот даврида мажмуада 2 млрд 187 млн куб метр (режага нисбатан 109%) табиий газ хомашёси чуқур қайта ишланди.
Ушбу жараёнлар натижасида қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди:
- Тозаланган табиий газ – 1 миллиард 845 миллион куб метр, режага нисбатан 109%.
- Полиэтилен грануласи – 71 686 тонна, режага нисбатан 112%.
- Суюлтирилган газ – 66 851 тонна, режага нисбатан 119%.
- Газ конденсати – 54 098 тонна, режага нисбатан 118%.
- Олтингугурт грануласи – 570 тонна, режага нисбатан 112%.
Бундай натижалар, аввало, ишлаб чиқариш жараёнларининг изчил ташкил этилиши, ускуналарнинг ўз вақтида таъмирланиши ва меҳнат жамоасининг масъулиятли муносабати самарасида намоён бўлди.