"Шўртан ГКМ" МЧЖ: 2023-2024-ўқув йили учун мўлжалланган "6-СТИПЕНДИЯ" дастури ғолибларини эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-июлдаги “Нефт ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-309-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек "Шўртан газ кимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамиятининг истиқболли режаларини амалга оширишда билимли ва юқори салоҳиятли ёш мутахассисларга бўлган талабни қондириш мақсадида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг:
- Иссиқлик энергетикаси;
- Электр энергетикаси;
- Технологик машиналар ва жиҳозлар;
- Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш;
- Юқори молекуляр бирикмалар;
- Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси йўналишларида таҳсил олаётган тўртинчи курс талабалари орасидан;
Шунингдек, Қарши давлат университетининг "Кимё-биология" факультетининг Кимё йўналишида таҳсил олаётган тўртинчи курс талабалари орасидан "ШГКМ стипендияси" га муносиб номзодларни танлаб олиш учун синов имтиҳонлари ўтказилди.
Синов имтиҳонлари 2 босқичда ўтказилиб, дастлабки босқич ёзма равишда ва кейинги босқич суҳбат кўринишида бўлди.
Ҳар иккала босқичдан муваффақиятли ўтган 15 нафар талабалар "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг 2023-2024 ўқув йили учун мўлжалланган "6-СТИПЕНДИЯ" дастури ғолиблигини қўлга киритдилар.
Бундан ташқари, 15 нафар талаба "Шўртан газ кимё мажмуасида амалиёт ўташ" дастури ғолиби бўлдилар.
Бу каби стипендия дастурларининг мунтазам равишда ўтказилиб борилиши, нефть ва газ соҳасида таҳсил олаётган билимга чанқоқ, истиқболли, аниқ мақсад сари интилувчан ёшларни ўз билим ва салоҳиятларини намоён қилишлари учун имконият яратмоқда.
Танлов ғолибларини чин юракдан муборакбод этамиз ҳамда танловда қатнашган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда уларнинг илм олишлари ва нефть-газ соҳасидаги кейинги фаолиятлари давомида юқори марраларни қўлга киритишларида омад ва зафарлар тилаймиз!
Қуйида ғолиблар рўйхати билан танишишингиз мумкин: