April 5

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди

Юртимизда азалдан халқимиз қалбига ҳузур-ҳаловат ва янгиланиш руҳини бағишлайдиган, миллий қадриятларимизни улуғлайдиган Наврўз умумхалқ байрами “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ҳам кенг нишонланди.

Жорий йилги байрам “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида, жамоа ташаббуси ва раҳбарият кўмагида табиат бағрида — кенг дала ёқасида ташкил этилди. Тадбирда корхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда меҳмонлар фаол иштирок этди.

Миллий либослардаги иштирокчилар, безатилган ҳудуд, баҳорий кайфият ва дўстона муҳит байрамга алоҳида шукуҳ бағишлади.

Тантанали тадбир доирасида халқ анъаналарига хос миллий таомлар билан безатилган дастурхонлар ёзилиб, осмонни безаган варраклар, қуёшли ва илиқ баҳорий об-ҳаво байрам муҳитини янада жонлантирди.

Шунингдек, миллий спорт мусобақалари — кураш, тош кўтариш, арқан тортиш, қараб теп ва шу каби беллашувлар иштирокчилар ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Мусобақалар натижасида қуйидаги полвонлар ва жамоалар юқори шоҳсупаларни банд қилишди:

Миллий кураш бўйича:

40 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида 81 кг гача бўлган вазн тоифасида:

1-ўрин - Д.Алиев (Электр таъминоти цехи);

2-ўрин - Ш.Дўстмуродов (Электр таъминоти цехи);

3-ўрин - Н.Мубораков (Электр таъминоти цехи).

40 ёшгача бўлган ишчи-ходимлар ўртасида 81 кг дан юқори бўлган вазн тоифасида:

1-ўрин - З.Ниёзов (Электр таъминоти цехи);

2-ўрин - У.Махмараимов (Этилен ишлаб чиқариш цехи);

3-ўрин - О.Носиров (Ички сув таъминоти цехи).

40 ёшдан катта бўлган ишчи-ходимлар ўртасида мутлоқ вазн тоифасида:

1-ўрин - Э.Чоршанбиев (Ташқи сув таъминоти цехи);

2-ўрин - Ш.Абдуллаев (Ташқи сув таъминоти цехи);

3-ўрин - Ж.Мустафоев (Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехи).

Тош кўтариш бўйича:

1-ўрин - Д. Тураев ("Эркатой" МТМ); 2-ўрин - Ж. Ахмедов (Ички сув таъминоти цехи); 3-ўрин - Ж. Дўстмирзаев (Электр таъминоти цехи.

Варрак учириш бўйича:

1-ўрин - Э.Алиев (Автотранспорт билан таъминлаш хизмати); 2-ўрин - И.Эргашев (Ички сув таъминоти цехи).

Арқон тортиш бўйича:

Эркаклар ўртасида:

Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи жамоаси.

Аёллар ўртасида:

Маиший хўжалик хизмати жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, байрам доирасида миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида бир қатор жамоавий танловлар ташкил этилди. Жумладан, “Энг кўп миллий таом билан безатилган дастурхон”, “Энг гўзал миллий чодир”, “Миллий таомлар билимдони”, “Пахлавонлар жамоаси” каби бир қанча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва муносиб рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, Наврўз муносабати билан мажмуада хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган "Наврўз кубоги" интеллектуал беллашуви ғолиблари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрамнинг асосий саҳна қисмида эса халқимиз севган санъаткорлар, шунингдек, мажмуада ташкил этилган ҳаваскор ижодкорлар жамоаси томонидан куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва саҳнавий чиқишлар намойиш этилди. Жонли ижрода янграган мусиқа ва халқ ўйинлари томошабинларга қувонч ва илиқ таассурот улашди.

Наврўз — поклик, янгиланиш ва бирдамлик рамзи сифатида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ жамоаси учун ҳам келгуси фаолиятдаги режаларни белгилаш, эзгу ниятлар ва юксак мақсадлар билан илҳомланиш имконини берди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|