"Узбекнефтгаз" АЖ бошқарув аппарати ҳамда УНГ Тренинг ҳамкорлигида ҳисобот семинари бўлиб ўтди
Ҳар бир соҳанинг эртаси - шу соҳа йўналишида амалга оширилаётган янги илмий изланишлар, уларни қўллаб-қувватлайдиган ҳамда амалиётга татбиқ этишга тайёр бошқарувга боғлиқ.
Куни-кеча Узбекнефтигаз бошқарув аппарати ҳамда УНГ Тренинг ҳамкорлигида тармоқ корхоналардаги 35 ёшгача бўлган (PhD) Pholosph of doctors) ёш илмий-изланувчилари билан "ZOOM" платформаси орқали "Корхоналарда маҳаллий маҳсулотларга эҳтиёж юқори эканлиги, ҳамда импорт ўрнини босувчи иккиламчи маҳсулотларни ихтиро этиш илмий ва инновацион ечимларга эришиш" мавзусида ҳисобот семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Мажмуамиз илмий – изланувчиларидан Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи технологик қурилма кузатувчилари Караев Шерали Тўхтаевич ҳамда Раҳматуллаев Лутфулло Суяровичлар иштирок этиб бажараётган ишлари ҳақида, ҳисобот бердилар.
Хусусан, Караев Шерали Тўхтаевич сўзга чиқиб, ўзининг диссертация мавзуси ҳақида қисқача тушунтириб ўтди. Унга кўра, полимер маҳсулотлари учун термик ишлов бериш мақсадида ишлатиладиган стабилизатор антиоксидантларни маҳаллийлаштириш мақсадида "Маҳаллий хом ашёлар асосида стабилизатор антиоксидантлар олиш кимёвий технологиясини ишлаб чиқиш" мавзусида илмий иш қилаётганлиги ва шу вақтга қадар Лаборатория ишлари ва синтез жараёнлари олиб борилганлиги ҳамда бирламчи синов маҳсулоти олиниб Полиэтилен Ф Й-0220С ва термик ишлов бериш учун энг кўп ишлатиладиган ПЙ-342 маркали полиэтилен маҳсулотига синов олиб борилганлиги ҳақида маълумот берди. Тадқиқотчи нутқи давомида илмий ишни лойиҳа даражасига олиб чиқилганлиги ва Республика миқёсида бўлиб ўтаётган танловларда юқори натижаларга эришилётганлиги ҳозирги кунга қадар олинган натижалар билан Ўзбекистон илмий-амалий анжуманларда, халқаро журналларда мақола ва тезислар чоп этилганлиги ҳақида маълум қилди. PhD ва АОК талаблари бўйича минимум имтиҳонлари махсус ва чет тили фанларидан топширилганлиги ҳамда оппонент ва семинар босқичида эканлиги ҳақида айтиб ўтиб, Илмий тадқиқотчига корхона томонидан яратилаётган шароит ва имкониятлардан мамнунлиги билдириб ўтди.