October 5, 2022

1 октябрь — "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан мажмуа ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган "Китобхонлик" танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш каби ишлар олиб борилаётган ислоҳатларнинг устувор вазифалари сарасига кирмоқда.

Бу борада Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам 1 октябрь — "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан мажмуаси ишчи-ходимлари ўртасида "Китобхонлик" танлови бўлиб ўтди.

50 нафарга яқин мажмуа ишчи-ходимлари иштирок этган китобхонлик танловида иштирокчилар жуда кичик фарқ билан ғолиблик натижаларини қўлган киритишди ҳамда якунида танлов шартлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

1-ўрин Шарипов Худайберди ЭгамовичМоддий техника таъминоти хизмати ходими, 2-ўрин Росулов Акбарали Абдирахим ўғлиЗавод марказий лабораторияси ходими, 3-ўрин Жалилов Абдикаримбек Абдихалил ўғли - Завод марказий лабораторияси ходими.

Шунингдек, танловда фаол иштирок этган ишчи-ходимлар:
Адхам Эшонқулов - Соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати ходими, Зоҳид Рашидов - Соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазаси хизмати бошлиғи, Ойзода Ахмедова - Завод марказий лабораторияси ходимаси, Шеҳроз Холмуминов - ШГКМ Ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси ходими, Аловуддин Муҳиддинов - Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, Низомжон Раҳмонов - Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи ходими, Абдулла Равшанов - "Буғгазҳаво таъминоти" цехи ходими, Қизларбас Бойбуриева - Маиший хўжалик хизмати ходимаси, Баҳодир Олимов - Ички сув таъминоти цехи ходими, Алибек Рузимуродов - Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехи ходими, Ирода Мухиддинова - Завод марказий лабораторияси ходимаси, Сарвар Хазратов – Бухгалтерия ходими, Равшан Хасанов – Баҳони шакллантириш ва иқтисодий таҳлил бўлими ходими, Шахло Азимова - Автотранспорт билан таъминлаш хизмати ходимаси, Юсуф Каримов - Завод марказий лабараторияси ходими, Ботир Ражабов - ШГКМ Ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳаси ходими, Шухрат Расулов - Бош механик хизмати ходими, Дилбар Бегимова - Механик таъмирлаш цехи ходимаси, Сухроб Олимов – Мажмуа поликлиникаси шифокори, Бекзод Худойназаров - Ички сув таъминоти цехи ходими, Сарвар Тураев - Божхона расмийлаштируви гуруҳи ходими Шахноза Оролова - Ташқи сув таъминоти цехи ходимаси

Танлов ғолиб ва совриндорлари мажмуа маъмурияти, Касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи ШГКМ БТ томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати