October 9

"Шўртан ГКМ" МЧЖда "Брэйн-ринг-2025" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, китоб мутолаасига қизиқишини кучайтириш ҳамда шахсий ривожланишга кўмаклашиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Брэйн-ринг” интеллектуал шоусининг 2025 йилги мавсуми саралаш босқичи — “Д” ва “Е” гуруҳи беллашувлари бўлиб ўтди.

Дастлабки беллашув "Д" гуруҳидан жой олган Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехининг "Kondensat", Саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг "Absolyut", Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг "Uzclear" жамоалари ўртасида ўтказилди.

3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижасига кўра Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехининг "Kondensat" жамоаси 11 балл билан беллашув ғолибига айланди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "Д" гуруҳи беллашуви натижалари:

Навбатдаги ўйин "Е" гуруҳидан жой олган Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "Orastalar", Оқава сувларни тозалаш цехининг "Zilol" ҳамда Мажмуа хотин-қизларидан ташкил топган "Koʻhinur" жамоалари ўртасида ўтказилди.

Ушбу беллашувда Оқава сувларни тозалаш цехининг "Zilol" жамоаси 7 балл билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.

"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "E" гуруҳи беллашуви натижалари:

Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан ушбу беллашувларда энг яхши иштирокчи деб топилган, "Kondensat" жамоаси аъзоси Рашидов Зохиджон ҳамда "Ko'hinur" жамоаси аъзоси Дилдора Лутфуллаевага мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар тўплами совға қилинди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|