"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг 2023 йилги мавсумининг 1 саралаш босқичи "С" гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.
Ушбу беллашув, Атроф муҳит муҳофазаси хизматининг "Ekolayt", Бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил гуруҳининг "Algoritm", "Қаршитермопласт" цехининг "Eko-plast" жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижаларига кўра Бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил гуруҳиyнинг "Algoritm" жамоаси 5 балл билан беллашув ғолибига айланди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг 1 саралаш "Б" гуруҳи беллашуви натижалари:
Атроф муҳит муҳофазаси хизматининг «Ekolayt» жамоаси - 2 балл;
Бухгалтерия ҳисоби ва таҳлил гуруҳининг «Algoritm» жамоаси - 5 балл;
"Қаршитермопласт» цехининг «Eko-plast» жамоаси - 1 балларга эга бўлишди.
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган интеллектуал саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан интеллектуал беллашувда энг яхши ўйинчи деб топилган, "Algoritm" жамоаси аъзоси Файзуллаев Илxом Исомиддиновичга мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.