January 31

"Шўртан ГКМ" МЧЖда раҳбар кадрлар ва малакали мутахассислар захирасини шакллантириш бўйича амалий синовлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб замирида ҳар бир соҳада ёш мутахассисларни етиштириш, бу борада уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тараққиётнинг ўзагига айланишини таъминлаш ётади. Бинобарин, юқори салоҳиятли ва маънан баркамол кадрларгина мамлакатнинг устунларига айланиши мумкин.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ҳам соҳа ходимларини ҳар томонлама етук бўлишида илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида кенг қамровли ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мажмуада муҳим ўрин тутувчи бошқарув ва ишлаб чиқариш соҳаси кадрларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондириш, ушбу лавозимларга тайинлашда мослашиш даврини қисқартириш, кадрларнинг касбий ва бошқарув маҳоратини ривожлантириш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида “Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Кадрлар захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилган.

Айни кунларда мазкур Низом асосида тегишли таркибий бўлинмаларда синов имтиҳонлари орқали кадрлар захирасини яратиш, захирага киритилган ишчи-ходимларни мақсадли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларнинг хизмат поғоналарида ўсишини мониторинг қилиш йўналишларида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг бошидан, бугунги кунгача бўлган вақт оралиғида мажмуанинг Этилен ишлаб чиқариш цехи, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехи, Буғ газ ҳаво таъминоти цехи, Механик таъмирлаш цехи, Электр таъминоти цехи ҳамда Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехлари томонидан кадрлар захираси таркибига киритиш учун тавсия этилган ходимларнинг 150 нафардан ортиғи билан синов имтиҳонлари ҳамда якка тартибда суҳбатлар ўтказилди ва Персонални бошқариш хизмати (HR) томонидан амалдаги захира рўйхати шакллантирилмоқда.

Бунда, раҳбар кадрлар ва малакали мутахассислар захирасининг даражалари, лавозимлар номенклатураси, электрон маълумотлар базаси, номзоднинг истиқболлилиги ҳамда ошкоралик, холислик, рақобат, фаоллик, қарорни биргаликда қабул қилиш ва захирадан тайинлаш устуворлиги каби тамойиллар инобатга олинмоқда.

Бу каби тадбирлар келгусида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖдаги раҳбар кадрлар захирасини яратиш ҳамда малакали мутахассислар етиштиришда, ходимларнинг доимий равишда ўз устиларида ишлашларида, ҳар бир таркибий бўлинмани ўз касбининг ҳақиқий иқтидорлари билан бойитишда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиздир.

Кадрлар захирасини шакллантириш механизми!

Захира талаб этиладиган лавозим - Корхонада муҳим ўрин тутувчи бошқарув ва ишлаб чиқариш соҳасидаги лавозим;
Кадрлар захирасига киритиш учун номзод - кадрлар захирасига киритиш учун цех, хизмат, бўлим ва тармоқлар томонидан тавсия этилган номзодларнинг дастлабки рўйхати;
Кадрлар захираси - Цех, хизмат, бўлим ва тармоқлар томонидан тавсия этилган номзодларнинг дастлабки рўйхатига асосан муҳим ўрин тутувчи лавозимга танлаб олинган ходимлар ва уларнинг тасдиқланган рўйхати;
Индивидуал ривожланиш режаси - Кадрлар захирасига киритилган ходимнинг ривожланиш босқичлари ҳамда муддатларини белгилайдиган ҳужжат.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|