"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда талабалар учун экскурсиялар ташкил этиш давом этмоқда
Бўлажак кадрларнинг билимларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизим корхоналари ва Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилаётган амалий ўқув машғулотлари давом этмоқда
Навбатдаги амалий дарслар Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг «Технологик машиналар ва жиҳозлар» кафедраси 4-босқич талабалари учун «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг "Механик таъмирлаш" цехида ташкиллаштирилди.
Кўп йиллик тажрибага эга устоз ходимлар бўлажак мутахассисларни Механик таъмирлаш цехининг иш фаолияти, таъмирлаш борасидаги замонавий жиҳозлар ва уларнинг ишлаш механизмлари билан таништиришди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, 2022 йил бошидан, айни кунларга қадар мажмуамизга Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг турли йўналишларда таҳсил олаётган 120 дан ошиқ битирувчи талабалар экскурсия мақсадида ташриф буюриб, соҳага доир замонавий техника ва технологияларнинг ишлаш жараёнларини кузатиб, ўзларини қизиқтирган саволларга амалиётчи мутахассислардан керакли жавобларни олишга муваффақ бўлишди.