“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2022 йилдаги комплаенс-назорат тизими натижалари сарҳисоби
Республикамизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсати Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сон “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг тизимлилик тамойилига асосланган ҳолда амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарувининг 2020 йил 28 сентябрьдаги қарори билан комплаенс-назорат тузилмаси ҳамда мазкур йўналишдаги ички идоравий ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва амалда қўлланиб келинмоқда. Шу жумладан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ҳам комплаенс хизмати самарали фаолият олиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки комплаенс назорат тизими фаолияти, ҳозирги кунда корхоналар томонидан олиб борилаётган бизнес жараёнида турли хавфларни олдиндан аниқлаш, ҳисоб-китоб қилиш ва иқтисодий зарарнинг олдини олишга қаратилгандир. Шу билан бирга корхонанинг ички сиёсатини соғломлаштириш, жамоа аъзолари ўртасида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий хавфларни минималлаштиришдан иборатдир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятининг топшириғига асосан коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик борасида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ томонидан бир қатор қонуности ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди ва устувор вазифалар белгиланди.
Хусусан, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ фаолиятида турли хавф-хатарларни олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича аниқ ва самарали чоралар қўлланилиб келинмоқда.
Жумладан, 2022 йил давомида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда комплаенс назорати фаолиятида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- Раҳбар ва масъул ходимлар томонидан тўлдирилган манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган декларациялар асосида тегишли чора тадбирлар белгиланди;
- Тизимда юзага келиши мумкин бўлган коррупцион хатарлар ва бўлинмаларнинг коррупцияга мойиллиги юзасидан aноним сўровнома ўтказилди ҳамда хавф-хатарлар рўйхати шакллантирилиб уларни минималлаштириш бўйича “Йўл харитаси” ижрога қаратилди;
- Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ҳақида маълумотларни етказиш ва ходимларнинг билим саводхонлигини ошириш мақсадида мажмуа раҳбарияти ҳамда юридик хизмат ходимлари билан ҳамкорликда 23 та ўқув семинар-тренинглари ўтказилди;
- 2022 йилдан бошлаб тузилаётган меҳнат шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча мажбуриятлар киритилди ва ходимларга таништирилди. Кўриб чиқилаётган ҳар бир номзодни Комплаенс хизмати томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида махсус ўрганишдан ўтказилиши ташкил этилди.
Шунингдек, мажмуада 2021 йилдан буён коррупциявий хавф-хатарларни қисқартириш мақсадида мажмуада коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар бериш алоқа каналлари доимий равишда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Харид жараёнида амалга оширилаётган барча шартномалар доимий равишда комплаенс хизмати томонидан ўрганилиб, тегишли тарзда комплаенс хизмати муносабатлари билдирилиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида мажмуанинг харид жараёнларида кўзда тутилмаган хавф-хатарларни олдиндан билиш, етказилиши мумкин бўлган иқтисодий ва маънавий зарарларни олдини олиш ҳамда ноқонуний ҳолатларга йўл қўймасликга чорламоқда.
Харидларни амалга ошириш жараёнида “алоҳида контрагентлар” учун бошқаларга нисбатан корпоратив харидни амалга оширишда қулай шароитлар яратиб бериш, харид жараёнида контрагентлар билан тил бириктириш орқали маҳсулот нархини ошириш, “Харид комиссияси” аъзолари томонидан муайян контрагент манфаатларини ҳимоя қилиш, контрагентларга моддий ёки номоддий наф эвазига тижорат сирини ташкил этадиган маълумотларни тақдим этиш, шартнома мажбуриятларини бажармаган контрагентларга нисбатан жарима қўлламаслик ёки бошқа енгилликлар яратиш каби хавфларнинг олдини олиш мақсадида “Контрагентларни ўрганиш низоми”га асосан йўриқнома ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
2022 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб “1С – шартнома” электрон дастури орқали шартномаларни кузатиш ва келишиш тизими йўлга қўйилди.
Ҳозирда, комплаенс хизмати томонидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ раҳбарияти билан ҳамкорликда Давлатимиз раҳбари, Республикамиз ҳукумати ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан коррупция иллатига қарши курашиш бўйича белгилаб берилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.