"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ўқувчи ёшлар учун экскурсия ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-309 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Ғузор тумани 68-сон давлат ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари учун режа-жадвалга асосан жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқармалари ва заводларга экскурсиялар ташкил этилди.
Экскурсия доирасида ўқувчи ёшлар "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишув давомида ёшларга корхонанинг малакали мутахассислари ҳамроҳлик қилишди ва ёшларга мажмуа фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар беришди.
Мажмуадаги юқори технологияларга асосланган қурилмалар ва ускуналар ёшларда катта қизиқишлар уйғотди ва улар ўзларига ҳамроҳлик қилаётган мутахассисларимиздан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
Бу каби экскурсиялар нафақат барча ўқувчиларда катта таассурот қолдирмоқда, балки завод ва мактаблар орасидаги ҳамкорликни давом эттириш борасидаги навбатдаги катта қадам бўлмоқда.
Ўқиш ва амалиётнинг уйғунлиги албатта келажак авлод учун, уларнинг ишончли келажаги учун яхши пойдевор вазифасини бажаради. Бу амалиётнинг "Ўзбекнефтегаз" АЖ томонидан қўллаб қувватланиши эса нефт ва газ соҳасида етук кадрларни етиштириб чиқаришда катта ҳисса қўшиши тайин.