"Шўртан ГКМ" МЧЖ да 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ да Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинларига қарашли 99750 ҳамда 99150-сонли ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам муносабати билан ташкил қилинган тадбир Ватанимиз мадҳиясининг тантанавор жаранги билан очиб берилди.
Тадбир Ватанимиз посбонлари, миллий армиямиз шижоати ва матонати акс этган видеороликлар намойиши ҳамда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош мутахассис Махсус бўлим бошлиғи Ш.Бабаев, 99750 Ҳарбий Қисм тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича командир ўринбосари подполковник С.Набиев, ШГКМ Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Д.Осимованинг табрик сўзлари билан давом этди.
Байрам тадбирида фидокорона хизматлари учун 99750 ҳамда 99150-сонли ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан Фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбир давомида мажмуада узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ Афғон уруши қатнашчилари ва ҳарбийлар мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Тадбир нафақат яхши фикрлар, тилаклардан балки, қувноқ ва шўх куй-қўшиқларга бой ўтди. Аввало ҳарбийча садолар остида янграган қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда давом этган тароналар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Байрам тадбири давомида 99750 ҳарбий қисм фахрий қоровул бўлинмаси томонидан махсус саф элементларининг моҳирона намойиши иштирокчиларга ўзгача ғурур ва завқ бағишлади.
Шунингдек, ШГКМ Хотин-қизлари бошланғич ташкилоти фаоллари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари ҳам тадбир иштирокчиларига ҳуш кайфият улашди.
14 январь — "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан бўлиб ўтган тадбирдан фотолавҳалар: