Шўртан газ кимё мажмуасида жорий йилнинг январь ойида биржа савдолари орқали 9.5 минг тонна полиэтилен грануласи сотилди
"Шўртан газ ким иажмуаси" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўзининг кенг кўламлилиги ҳамда кўплаб мақсадларга мўлжалланганлиги билан республикамиз иқтисодиётида турли тармоқларининг барқарор ва самарали ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда.
Ушбу ривожланиш занжирининг бир халқаси сифатида мажмуанинг Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати томонидан ҳам муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ошириш юзасидан бир қатор тизимли ва мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати томонидан жорий йилнинг биргина январь ойида биржа савдолари орқали ташқи ва ички бозорга жами 9,5 минг тонна полиэтилен грануласи, 10,2 минг тонна суюлтирилган газ, 124 тонна техник олтингугурт, 82,1 минг п/м полиэтилен қувурлар, 12,3 минг п/м томчилатиб суғориш тизими шланглари ҳамда 82,1 минг м² алюминли композит панеллар каби маҳсулотлар истеъмолчиларга етказиб берилди.
Шу билан бир қаторда, Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати томонидан корхонанинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, маҳсулотларга бўлган талабларини қондириш учун қисқа, ўрта ва узоқ муддатли маркетинг ва ишлаб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, маҳсулотларни реклама фаолиятини янада сифатли ташкил қилиш, тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича шартномалар тайёрлаш ва тузиш, маҳсулотларни етказиб бериш режаларини ўз вақтида ва шартномаларга мувофиқ номенклатура бўйича бажарилишини ҳам таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.