Шўртан газ кимё мажмуасида йил сарҳисобига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 29 декабрь куни Шўртан газ кимё мажмуасида 2022 йил сарҳисоби бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори Шухрат Асланов мажмуа ишчи-ходимларини кириб келаётган янги 2023 йил билан самимий табриклагандан сўнг, 2022 йилда мажмуа томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди.
Шундан сўнг йил давомида ўтказилган танловлар, беллашув ва мусобақалар ғолибларини ҳамда "Йилнинг энг яхши жамоаси" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди. Энг аввало, “Ўзбекнефтгаз кубоги-2022” мусобақасида 3 ўринни қўлга киритган Мажмуамиз футбол жамоаси аъзолари, мажмуа раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирланди.
Шундан сўнг 2022 йилда мажмуада ўтказилган онлайн шахмат чемпионатида турли номинациялар бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуйида совриндорлар ва номинациялар ғолиблари билан танишишингиз мумкин.
- “1-ўрин соҳиби” -ЧЕМПИОН Қодиров Санжар Ҳайдарович - Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехи прибористи;
- “2-ўрин соҳиби” - Халилов Бахриддин Рустамович Электр таъминоти цехи электромонтёри;
- “3-ўрин соҳиби” - Арабов Шароф Нурқулович - Электр таъминоти цехи электромонтёри;
- “Энг яхши ёш шахматчи” номинацияси ғолиби - Назаров Сайёд Элибой ўғли - Кенгайтириш лойиҳаси прибористи;
- “Энг яхши аёл шахматчи” номинацияси ғолиби - Қўзиева Хуршида Хусановна - Кўкаламзорлаштириш тармоғи боғбони.
Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимлиги томонидан “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиби “Эркатой - 4” Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Хурсанова Лола Хаитмурадовна саҳнага таклиф этилиб Мажмуа раҳбарияти томонидан қимматбаҳо эсдалик совға билан тақдирлади.
2022 йилдан бошлаб Шўртан газ кимё мажмуаси раҳбарияти ҳамда Касаба уюшма қўмитасининг ташаббуси билан “Шўртан газ кимё мажмуаси меҳнат фаоли” кўкрак нишони таъсис этилди. Шунга кўра бу йил мукофот билан мажмуамизда кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзининг фидокорона меҳнати, ташаббускорлиги, ўз касбига ва ишига фидойилиги, интизомлилиги, соҳасининг моҳир устаси ҳамда ҳамкасблари ҳурматига сазовор устоз эканлиги, ўзига ва бошқаларга талабчанлиги билан меҳр қозонган ва мажмуа ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, жонбозлик кўрсатиб келаётган 13 нафар ходим тақдирланадилар.
Тадбир давомида мажмуада аънанага айланган "Энг интизомли жамоа", "Энг самарадор жамоа", "Энг фаол жамоа" ҳамда "Йил ходими" номинациялари бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
2022 йилнинг "Энг интизомли жамоа" номинацияси бўйича Буғгаз ҳаво таъминоти цехи жамоаси, "Энг самарадор жамоа" номинацияси бўйича Метрология хизмати ҳамда Назорат ўлчов асбоблари ва Автоматика цехи меҳнат жамоаси, "Энг фаол жамоа" номинацияси бўйича Моддий техника таъминоти хизмати ва Божхона расмийлаштируви гуруҳи меҳнат жамоаси ҳамда "Йил ходими" номинацияси бўйича Завод марказий лабораторияси бошлиғи Ботир Маллаев Нуриллаевич эътироф этилди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг, мажмуада ишчи-ходимларининг фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини намоён этишига имкон яратиш мақсадида мунтазам равишда ташкил этиб келинаётган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичида Маиший хўжалик хизматининг "АХОМИКС" жамоаси, Назорат ўлчов асбоблари ва Автоматика цехи ҳамда Метрология хизматининг "Афандининг жиянлари", Уй-жойдан фойдаланиш хизматининг "ШГКМ СИТИ" ҳамда Атроф муҳит муҳофазаси хизматининг "ЭКОЛОЙТ" жамоалари турли шартлар асосида ўзларининг маҳорат ва салоҳиятларини намойиш этишди.
Ҳажвий саҳна кўринишлар билан қатнашган жамоаларнинг чиқишлари томошабинларнинг олқишлари билан қарши олинди ва ҳажвий жанрларга бой бўлган беллашувда кичик фарқ билан Маиший хўжалик хизматининг "АХОМИКС" жамоаси ғолибликни қўлга киритгани ҳолда "Қувноқлар ва Зукколар" кўрик-танловининг 2022 йил мавсуми чемпиони бўлди.
"Қувноқлар ва зукколар" кўрик танловида қатнашган жамоаларга мажмуа маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.