"Шўртан ГКМ" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси - Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловида "Энг яхши корхона" номинациясида ғолиб бўлди
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 11 ноябрь Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни этиб белгилан эди.
Шу муносабат билан 11 ноябрь "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" олди Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил қилинган тадбирда, тармоқ тизимларидаги 70 дан ортиқ корхонанинг 300 нафардан кўпроқ ишчи-ходимлари, ёш мутахассислари ва касаба уюшмаси фаоллари таклиф этилди.
Тадбирда дастлаб меҳнат қонунчилиги такомиллашаётгани, мамлакатимизда давлат касаба уюшмалари ва иш берувчилари ўртасида йўлга қўйилган самарали шерикчилик ва унинг натижалари хусусида сўз борди.
Тадбирнинг иккичи қисмида Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил этган корхона ҳамда электр энергеяси ва ёқилғи ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшма ташкилоти кўрик танлови ғолиблари муносиб тақдирланди ва соҳада кўп йиллардан бери меҳнат қилиб келаётган ходимлар рағбатлантирилди.
Турли номинациялар бўйича бўлиб ўтган кўрик танлов якунларига кўра, Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг "Энг яхши корхона" номинациясида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бошланғич Касаба уюшма қўмитаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловнининг "Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис" номинациясида мажмуанинг ёш истиқболли кадрларидан бири бўлган Бердиев Камол Комилович 1-ўринни қўлга киритган бўлса, "Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил" номинациясида Тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехи мутахассиси Муродов Учқун Қоржовович 3-ўринни эгаллади.
Мажмуа маъмурияти ва кўп минг сонли ишчи-ходимлари номидан ушбу ютуқ билан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси жамоасини ҳамда ғолиб бўлган мутахассисларимизни чин қалбдан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!