March 30

"Севинч" жамоаси аъзолари "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда бўлишди

Жорий йилнинг 29 март куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖнинг фаоллар залида барчага бирдек севимли бўлган "Севинч" аёллар футбол жамоаси аъзолари ва мажмуа ишчи-ходимлари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Тадбир аввалида "Шўртан ГКМ" МЧЖ Бош директори ва "Насаф" ПФК Президенти Шухрат Асланов сўзга чиқиб, "Севинч" жамоасининг барча аъзоларини ва мажмуа ишчи-ходимларини "Севинч" жамоаси томонидан яқиндагина қўлга киритилган Ўзбекистон Суперкубоги билан самимий қутлади ва бу ютуқ рўзаи рамазон ойида Қашқадарё халқи учун ажойиб совға бўлганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан жамоа бош мураббий Владислав Хан жамоа учун яратилган шарт-шароитлар учун мажмуа раҳбарияти ва барча ишчи-ходимларга жамоа номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир давомида мажмуа ходимлари жамоа бош мураббий ва бир қатор футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

Қизиқарли ва жонли суҳбат тарзида ташкил этилган тадбирда ишқибозлар янги мавсум янгиликлари, "Севинч" жамоасининг бу йилги мақсад ва вазифалари, жамоада мухлисларга яратиб бериладиган шароитлар ҳақидаги саволларига жавоблар олишди.

Тадбир якунида мажмуа ходимлари томонидан жамоанинг келгуси фаолиятига, хусусан мамлакат ички чемпионати ва кубок ўйинларида ҳамда халқаро майдонлардаги ўйинларида омад ва зафарлар тилашди.

Маълумот учун, "Севинч" жамоаси бугунги кунга қадар 15 мартта Ўзбекистон чемпиони, 13 бор Ўзбекистон кубоги ғолиби, 4 карра Ўзбекистон суперкубоги соҳиби бўлган.

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|